Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград шаҳридаги вакиллигига 17 нафар юртдошимиз иш берувчидан ҳужжатлари ва иш ҳақларини қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида иш берувчи музокара ўтказишдан бош тортди. Шундан сўнг бу ҳақда Россия Федерациясининг Волгограддаги ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар қилиниб, баённомалар тузилди.

Маълумот ва кўрсатмалар туман милициясига топширилгандан кейин иш берувчи фуқароларга паспортларини қайтариб берди.

Фуқароларнинг 425 минг рубль миқдоридаги иш ҳақини ундириш учун Россия Федерацияси тергов қўмитасига мурожаат қилинди.