Комиссия раиси, Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ва вилоят ҳокими М.Азимовлар тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказиб, 100 га яқин тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифлари тингланди.
Учрашув давомида тадбиркорларнинг 20 та масаласи жойида ҳал этилиб, қолган муаммолар бўйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, вилоят прокуратурасида ташкил этилган Тадбиркорлик ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби фаолияти билан танишди.