Ушбу мусобақада теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этмоқда.
Бугун теннисчимиз турнирнинг 1/16 финал босқичида мезбонлар вакили Марсель Ильханга қарши кортга чиқди. Эътиборлиси, 2 сет давом этган учрашувда Султонов рақибини 6/3, 6/2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг 1/8 финал босқичига йўл олди.