Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрининг Янгибоғ МФЙ ҳудудида чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир бўлди.
Бу ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланди.
Маълум бўлишича, фуқаро С.Т. белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-прим 1-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади ва унга 3 300 000 сўм миқдорида жарима тайинланди.
Унутманг! Атроф-муҳитга етказилган ҳар қандай зарар, албатта, қатъий жазоланади.