Тадбир давомида Юқори Чирчиқ тумани Нурафшон МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Чирчиқ дарёси оқими бўйлаб чап қирғоғига яқин ҳудудга фуқаро М.Б. томонидан Камаз русумли давлат рақами 01 G 316RC бўлган автотранспорт воситаси томонидан қурилиш чиқиндиларини тўкаётган ҳолат аниқланди.
Ҳолатга аниқлик киритилганда фуқаро жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент шаҳар Экологик ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Яшнабод тумани Экополиция ходимлари томонидан қонуний чора кўрилсада такрорий содир этганлиги аниқланди. Ҳолат бўйича фуқарога нисбатан МЖтКнинг 91-прим 1-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва Юқори Чирчиқ тумани Жиноий ишлари бўйича судига баённома расмийлаштирилиб такрор содир этгани учун автотранспорт воситасини мусодара қилиш учун тўпланган ҳужжатлар юборилди. Шу куннинг ўзида автотранспорт воситаси жарима майдончасига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилди.
Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Матбуот хизмати