Унда Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ходимлари ва ҳуқуқий дарсликлар муаллифлари иштирок этди.

Давра суҳбатида ҳуқуқий дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида янада такомиллаштириш зарурлиги айтилди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидландики, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитилаётган ҳуқуқий фанлар ва курсларга ўқувчиларнинг ёши, психофизиологик хусусиятини эътиборга олиб, кундалик ҳаётда тўқнаш келадиган ҳуқуқий вазият ва муаммоларни оддий, содда ва равон тильда киритиш лозим.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг замонавий шаклларини жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш вазирликнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади.