Ушбу бепул онлайн ўқув курслари Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сон қарори билан тасдиқланган Дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Муборак газни қайта ишлаш заводида фаолият юритаётган хотин-қизлар учун ҳам ушбу электрон платформадан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Ўқув машғулоти давомида kurslar.huquqiyportal.uz сайтидан фойдаланиш тўғрисида батафсил маълумот ва билимлар берилди.

Ушбу курслар 5 та дарсдан иборат бўлиб, уларда гендер тенглиги, аёлларга жазоларни қўллашдаги чекловлар, ипотека кредити учун расмийлаштириладиган ҳужжатлар, пенсияга чиқиш тартиби, меҳнат билан боғлиқ муносабатлар, арзон уй-жойлар учун имтиёзли ипотека кредитининг олиш тартиблари ўргатилади.

Шунингдек, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, Ҳимоя ордерини бериш тартиби бўйича ҳам маърузалар ўқилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати