И. В. Савицкий номидаги музейда Ўзбекистон Миллий кинофонди кўмагида кўргазма бўлиб ўтди
30 октябрь куни И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейида Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон Миллий кинофонди кўмагида ўтказилаётган «Крупным планом» медиа лойиҳаси кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмада ЮНEСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастурига киритилган ўтган асрнинг 20-90 йилларга оид кадрлар, фотосуратлар ва ҳужжатли фильмлар, “Ўзбек мультипликацияси дурдоналари” тўпламидан мультфильмлар, “Её право” фильми намойиш этилган.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати