Ҳозир Фарғона, Андижон ва Наманганда талабнинг бир қисми бошқа ҳудудларда ишлаб чиқарилган электр ҳисобидан қопланмоқда. Янги саноат зоналари ва йирик корхоналарнинг ишга тушиши тармоқларга юкламани янада оширади.
Сунъий интеллект ва дата-марказлар электрга талаб тез ўсаётган йўналишлардан. Улар учун ер, тармоққа уланиш имконияти ва “яшил” энергия манбаи мавжуд майдонлар олдиндан белгиланади.
Ҳар бир йирик дата-марказда asosiy ва захира электр таъминоти, энергия сақлаш ҳамда совитиш тизимлари биргаликда режалаштирилади. Сармоядорлардан электр ва сувдан самарали фойдаланадиган ечимлар кутилмоқда.