"Ўзбеккино" МА буюртмасига биноан суратга олинган фильмлар “МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг энг яхши фильми” номинацияси учун мазкур нуфузли мукофотга даъвогарлик қилмоқда. 

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Пандемия муносабати билан 2019 йил фильмлари учун "Ника" киномукофоти билан тақдирлаш маросими 2021 йил баҳорига қолдирилди. Ҳозирда 2020 йил фильмлари  учун  "Ника" мукофотига  танлов  эълон қилинган. 2019 ва 2020 йил фильмлари учун тақдирлаш маросими бир вақтнинг ўзида —  2021 йилнинг апрель ойида   ўтказилиши маълум қилинди.

"Ника" мукофоти 1987 йилда таъсис этилган бўлиб, илк мукофотни топшириш маросими 1988 йил декабрда ўтказилган.