Футбол бўйича Россия чемпионатининг 6-турида Екатеринбургда маҳаллий “Урал” жамоаси “Нижний Новгород” клубини қабул қилди. Кескин курашлар остида ўтган ўйиннинг 79-дақиқасида ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев ҳисобни очди.
Шундан сўнг мезбонлар қанчалик ҳаракат қилмасин таблодаги рақамлар ўзгармади. Имроҳимхалилнинг ягона гол меҳмонларга ғалаба келтирди.