Ўзбекистон Ҳукумати Халқаро Пахта Кенгаши (ICAC) ва таъминот занжирида шаффофликни таъминлашга ихтисослашган Bizpando компанияси билан ҳамкорликда пахта етиштиришда регенератив қишлоқ хўжалиги дастурини амалга ошириш мақсадида 55 минг гектар ер ажратди.

2025 йил 21–23 октябрь кунлари ICAC бош илмий маслаҳатчиси доктор Кешав Кранти Тошкентдаги Пахтачилик илмий-тадқиқот институтида назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олган уч кунлик ўқув дастурини ўтказди. Унда мамлакатимиздан 50 нафар олим ва давлат расмийлари иштирок этди.

2025 йил 24 октябрь куни эса Жиззахда доктор Кранти ва доктор Абдурахмонов томонидан 98 нафар фермер учун бир кунлик амалиётий дала машғулоти ташкил этилди. Bizpando вакиллари Жаспер Бховмик ва Марк Ли ҳам ушбу ўқув жараёнларида қатнашди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири, доктор Иброҳим Абдурахмонов, вазирлик масъуллари Жавлон Раимов ва Аброрбек Қосимов билан бирга Вашингтон шаҳридаги ICAC штаб-квартирасини ташриф буюриб, доктор Абдурахмонов, доктор Кранти ва Bizpando компанияси бош директори Жаспер Бховмик ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги англашув меморандумини имзоладилар.

Ҳозирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги доктор Кранти раҳбарлигида карбон синовларини ўтказадиган лабораторияларни аккредитация ва сертификатлаштириш ишларини олиб бормоқда. Бу борада тест стандартлари ва аккредитация талаблари бўйича техник ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, вазирлик Бизпандо компаниясига карбон тўловлари жараёнини йўлга қўйиш учун иштирокчи фермерлар рўйхатини тақдим этди. Бизпандо 2025 йил 17–21 ноябрь кунлари Марк Лини Ўзбекистонга юбориб, фермерлар ва давлат расмийларига карбон кредитларини тасдиқлаш ва тўловларни амалга ошириш бўйича ҳужжатлаштириш жараёнлари бўйича ўқув дастурларини ўтказиши белгиланган.