Ушбу аянчли воқеага Қашқадарё прокуратураси расмий изоҳ берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган.
Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.