Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Яккақайроғоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган Ф.Д. акасининг 1 нафар, ўзининг эса 2 нафар фарзандини «Матиз» ичида қолдириб, яшаш уйига кириб кетган.

Ф.Д уйда бўлган вақтда автоулов ичида ёнғин юзага келиб, салонда бўлган 2018 йилда туғилган Ш.Ш.нинг танаси 100 фоиз 2- ва 3-даражали термик куйган.

Шунингдек, 2017 йилда туғилган М.Ш. танасининг 60 фоизи 1-, 2- ва 3-даражали куйган. Бундан ташқари боланинг юқори нафас йўллари 2- даражали куйган.

2019 йилда туғилган Ш.М.нинг юзи, икки қўли 2-, 3-«А» ва «Б» даражали, юқори нафас йўлларининг эса 14-16 фоизи куйган. Жабрланувчилар республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.