Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Сирдарё сув таъминоти” МЧЖ Гулистон шаҳар бўлими назоратчи-инспектори Э.М. фуқаро Д.Қ.нинг хонадонининг 3,7 млн сўм ичимлик сувидан қарздорлигини ёпиб бериш эвазига 1,7 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.