Ҳар бир ички ишлар органлари ходими мазкур кодексга сўзсиз амал қилиши лозим.

Ички ишлар органларига қабул қилинганлар учун дастлабки синов муддати бир йил этиб белгиланди.

Интизомий жазо тариқасида лавозимидан озод этиладиган ходимларни бошқа соҳавий тузилмага ўтказиш амалиётига чек қўйилади.

ИИОга хизматга биринчи марта қабул қилинадиганлар Малака ошириш институтида 3 ойлик бошланғич тайёргарликдан ўтказилади.

Шунга асосан, Қарор билан ИИО кадрлар салоҳияти даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар "йўл харитаси" ҳам тасдиқланди.