Мазкур ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросимида Ички ишлар органлари ходимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Рустам Мусурмон, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари Насиба Холдорова ва бошқалар қатнашди.
Ҳайкалнинг мазкур боғда ўрнатилиши орқали нафақат ички ишлар ходимлари, балки Тошкент аҳли ва меҳмонлари, айниқса, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат.
Мазкур ижод намунаси Ўзбекистон Бадиий Академиясининг истеъдодли ҳайкалтарошлари томонидан ишлангани ҳақида хабар бермоқда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати.