Унда маълум қилинганидек, 22 майдан 5 июнга қадар Наманган 61-халқаро гуллар фестивали муносабати билан меҳмонларни кутади. «Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Маданият ва истироҳат боғида икки ҳафта давомида шаҳар аҳолиси ва сайёҳлар маданий дастур ва гуллар парадидан баҳраманд бўлишади», деб ёзади манба.
Мақолада Наманган гуллар фестивали 1961 йилдан буён ўтказилиб келиниши ўқувчиларга маълум қилинар экан, ушбу тадбирда хорижий флористлар, икебана санъати усталари, Бобур Маданият ва истироҳат боғи, Ёзувчилар хиёбони ва «Афсоналар водийси» хиёбонини безатадиган пейзаж дизайнерлари иштирок этиши маълум қилинган.
«Фестивал тантанали гуллар паради билан бошланади. Сўнгра меҳмонлар «Қалдирғоч» халқ рақс ансамблининг маданий дастури, мақом ансамблининг чиқишлари, миллий дорбозлар томошалари намойиши, вилоят спортчилари томонидан тайёрланган маҳорат дарсларидан баҳраманд бўлишади. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов хотирасига бағишланган "Камолиддин издошлари" танлови ва ёш дизайнерлар танлови бўлиб ўтади. Гуллар ифори ва уларнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишни истасангиз Наманганга – гуллар шаҳрига келинг», деб ёзади ИҲТ Маданият институти веб-сайти.