2020 йил 22 июль куни соат чамаси 21:40да Қораўзак тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Р.М. ўзига бириктирилган бошқарувидаги “Nexia-3” русумли хизмат автомашинасини Қораўзак тумани Бердах ОФЙ ҳудудидан ўтувчи “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” йўлида бошқариб келаётган вақтида йўлнинг четида велосипед билан ҳаракатланиб бораётган Қораўзак тумани С.Камалов ОФЙда яшовчи 1997 йил туғилган фуқаро Н.А.ни уриб юборган.
Натижада фуқаро Н.А. ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида олган тан жароҳатидан ўзига келмасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси