Миллий анъаналарни асраб-авайлаш, замонавий амалий санъат асарларини тақдим этиш, шунингдек, унутилиб борилаётган халқ анъаналарини қайта тиклаш ва дунё санъатида юз бераётган жараёнларни амалда намойиш этиш мақсадини кўзлаган ушбу тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси, бир қатор вазирлик ва идоралар, муассасалар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган.
Унда юртимизда фаолият юритаётган санъат усталари ўз асарларини кенг намойиш этади. Шунингдек, хорижий давлатлардан ташриф буюрган ижодкор ҳам тадбирнинг асосий иштирокчилари саналади.
Дастурдан «Замонавий амалий-безак санъати: Безак ва услуб», «Хаттотлик, наққошлик, миниатюра: Мерос ва замонавийлик» кўргазмалари ҳамда австралиялик амалий санъат устаси Фариде Заривдан маҳорат дарси ўрин олган.
Феруза Жўраева.