Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига асосан Ўзбекистон фуқаросининг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.

“Шунинг учун фуқаролардан муддати тугаган биометрик паспортларни кечиктирмаган ҳолда идентификацион ID карталарга алмаштиришларини сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.