Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Кучайтирилган хизмат тартибидан кўзланган мақсад юртимиздаги ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғи ҳамда мулкини ҳимоялаш, шунингдек, қийин вазиятларда кўмак кўрсатишга қаратилган.

"Ўзингизга ёки яқинларингизга нисбатан ҳар қандай таҳдидли вазиятларда, хонадонда, кўчада ёки йўлларда бўлишингиздан қатъий назар Ички ишлар органларига 102, 1102 ва 1173 қисқа рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин", дейилади хабарда.