Бу ҳақда «Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги Ҳукумат қарори (431-сон 09.07.2020 йил) қабул қилинди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандининг еттинчи хатбошисига қуйидагилар қўшимча қилинди:
“Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари маъмурий чегараларига бевосита яқин жойлашган, бир гарнизон ҳудудига кирувчи туман аҳамиятига эга аҳоли яшаш пунктларидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчиларига, ушбу шаҳарлар (пойтахт ва вилоят марказлари) яқинида турар жойни ижарага олганлиги (ижарада турганлиги) учун пул компенсацияси, коммунал хизматлар ҳаққидан ташқари ҳақиқатдаги сарф-харажатлари доирасида, ҳарбий хизматчи ҳақиқатда яшаётган ҳудудий бирлик учун белгиланган миқдорларда тўланади”.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қарорнинг бешинчи ва олтинчи хатбошисида қуйидагилар белгиланган эди:
- оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ҳарбий
- амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олдинги яшаш жойида
хизматчининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизматни ўташ жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади;
уй-жой майдонини бронь қилган ва бронь қилинган уй-жой майдонига уй-жой майдони билан таъминланмаган бошқа ҳарбий хизматчиларни жойлаштирган, ёхуд уй-жой майдонини ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идораларининг квартира органларига берган ҳарбий хизматчиларга ҳам пул компенсацияси мана шу миқдорларда тўланади.