Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти, Қувасой туманида яшовчи 26 ёшли аёл Б.О. содир этганлиги аниқланди. У «Телеграм» орқали гўёки ўзини ижарага автомашина беришини айтиб, алдов йўли билан уларни қизиқтирган.

У шунча пайтдан бери олдиндан бошланғич тўлов сифатида пулларни ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборишни одат қилган, қинғир йўл билан бойлик орттириб келаётган экан.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Аёлнинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.