«Тақдирлар» номли туркум телекўрсатувни томоша қилиб тураман. Ҳаммаси бир хил савияда эмас, аммо кўпларга ҳаётий сабоқ бўладиган, ота-оналар, ёшлар ўзлари учун тегишли хулоса чиқариб олиши зарур бўлган сермазмун жиҳатлар бор. Ижодкорларнинг мақсади ҳам шу.
Яқинда “Тақдирлар”нинг навбатдаги серияси тўйлар, тўй маросимлари, сарфхаражатлар, тўйдан кейин юзага келаётган можаролар, тўй ўчоғининг чўғи ўчмай туриб ўртага тушаётган совуқчилик каби муаммоларга бағишланди. Бугунги асаббузар сериал лар ёдга тушди. Тўйда қиз томон юборган нарсалардан кўнгли тўлмаган муҳтарама қайнона бир кунлик келинига: “Орқангга бир тепаман, онангнинг уйига бориб тушасан” деб турибди.
Ўйлаб қоламан. Тўй ўзи нима? Бойлигини кўзкўз қилиш, қизини бермаганларни тавбасига таянтириш, бунинг учун борини сочиш, йўғини қарзга олиш, қуда томондан кўпроқ нарса ундиришми? Йўқ, асло бундай эмас. Тўйдан мақсад — эл олдига шукроналик дастурхони ёзиш, элдан дуо олиш. Шундай экан, тўйхона, кийимлар, тақинчоқлар, қайнонанинг келин қўлига тақиб қўйган тилла узуги, куёвнинг ялтиллаган машинаси... иккиуч кунга шунча нарса ижарага олинганини қандай тушуниш мумкин? Тўйнинг эртасигаёқ куёвболанинг вазирликда ишлаши ҳам ғирт ёлғонлиги билиниб турсая? Биров ногаҳон ҳуштак чалворса қулайдиган пуфак пойдевор устига қурилган бундай оилалар “илдиз отиб, палак ёзади” деб ўйлайсизми? Асло. Оила сифатида узоққа бормайди, бордию яшаб қолса ҳам ёлғончилик кейинги авлодларга ўтади. “Зўр билан бўлган иморат охири вайронадир”, деган гап бор. Ёлғон аралашган ҳамма нарса синади, тўкилади. Шунга қарамай, ёлғончилик иллати кўпларнинг одатий турмуш тарзига айланиб бормоқда. Ёлғон баъзилар учун мўмай даромад манбаи бўлиб қолди. Яқинда ўқидим — сунъий роботлар ҳозирнинг ўзидаёқ ёлғон гапиришни, қувлик қилишни ўрганиб олибди. “Ҳой, битта сен қолувдинг алдамайдиган, бу нимаси?” десангиз, мулла робот пинагини бузмай: “Аввал ўзингга боқ, кейин ноғора қоқ” деса, мулзам бўласиз.
Наҳотки, бу аянчли ҳолатлар ҳаётда бор бўлса, маҳалла, элюртнинг кўз ўнгида содир бўлаётган бўлса, дея ёқа ушлагинг келади. Ўта оғир, машаққатли синовлардан ўтган ориятли, ғурурли халқмиз, “Ҳай, маҳалла эшитмасин, гап кўчага чиқмасин”, дея овозимизни пастлатамиз, унчамунча камчилигимизни овоза қилмаймиз, уйга меҳмон келса, аразлашиб юрган эрхотин ўзўзидан ярашиб кетади. Бугун бизга нима бўлди ўзи?
Шу сатрларни қоғозга тушираётганимда ўтган асрнинг эллигинчи йиллари, қаҳратон қиш кўз олдимга келди. Қаҳатчиликка яқин ҳолат. Кўпчиликнинг қозони қайнамай қўйган, болажон оилаларга қийин, оталар иложсиз. Аммо нолиш йўқ. Болалари қўшниларнинг уйига чиқиб, тенгдошлари билан ўйнамоқчи бўлса, отаона уларга: “Овқат ейсанми деб сўрашса, йўқ, қорним тўқ”, дегин, деб қаттиқ тайинлайди. Наҳотки, бугунги тинч, тўкинсочин замонда шундай шармандали кўзбўямачилик ҳаётимизга кириб келаётган, илдиз отаётган, жамоатчилик эса бунга эътибор бермаётган бўлса?!
Ишониш қийин. Нотўғри хулоса чиқармайин, ўринсиз ваҳима кўтармайин деб касбдошларимнинг фикрини билишга қизиқдим, ижодий сафарларимда суҳбатдошларимдан сўрадим. Таҳририятга келган маҳалла оқсоқоли билан шу мавзуда узоқ суҳбатлашдик. Саҳнада эмас, “келин салом” маросимини ўтказишда фавқулодда юксак натижаларга эришаётган айрим санъаткорларни ҳам саволга тутдим. Ҳайратланарлиси шуки, худди аввалдан келишиб олгандай, ҳаммасининг жавоби бир хил бўлди:
“Ҳа, шунақа ёлғонлар ҳам бор, обрў олиш керакда”. Кейин ҳаммаси бириккитадан мисол келтирди. Куёвнинг шаҳар четидаги данғиллама уйи ўзиники эмас, ижара уйлиги билингач, аёл қудалар ёқалашишгача борибди. Бошқа бир ҳолатда келиннинг отаси қизига куёв томоннинг вакили бўлиб келган, мақтовни қойиллатган “келинтопар”нинг бўйнига тўй харажатини илибди. Боиси, куёв бола гиёҳвандликка берилганлардан экан. Бир ижарачи уч кунлик ижара пулини тўламаган мижозни қудаларнинг олдида ҳақоратлабди. Янада таъсирлиси — “келин салом” пайти ижарага олинган узуклардан бири осмонга учгандай йўқолибди. Қидирилмаган жой қолмабди, кимлардандир гумон қилинибди, жанжал чиқиб, саломчи “санъаткор”нинг чирмандаси ёрилибди...
Булардан ҳам аянчли мисоллар эшитдим. Кўп жойда никоҳ базмлари, қуда чақириқ, куёв чақириқ каби кимошди маросимлари ўтказиладиган махсус ижара ҳовлилар, коттежлар пайдо бўлибди. Мўмай даромад. Қудаларни дарвоза олдида кутиб оладиган мансабдор “қариндош”лар, ҳайбатидан дев ҳуркадиган машиналар — булар ҳам ижара.
Бугунги келинкуёвлар кечаги келин куёвлар эмас. Ўзгариш катта. Қайси томонга дейсизми? Оила мактабининг ҳали биринчи синфида сабоқ олмаган қизлар тўйдан кейин алоҳида яшашадими ёки қайнонақайнота хизматида бўладиларми — шунга қизиқади. Куёвлар бўлса, тўй куни қайнота қандай машина совға қилиши ҳақида ўйлайди. Чойхонада керилиб ўтириши керакда.
Мисол келтиришни шу жойда тўхтатаман. Чунки ҳар қандай мисол тарғиботга айланиши мумкин. Болага: “Мана бу нарсалар сенга, мана бунисига тегма, ёмон нарса”, десангиз, болада, ўша “ёмон” нарсанинг нималигини билишга қизиқади, билмагунча қўймайди. Анча йил аввал телевидениеда “Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси” деган сериал намойиш қилиниб, унда қуданикига юбориладиган тоғоралар жиддий танқид остига олинганди. Кўпчилик уни тўғри қабул қилди. Аммо туманларимиздан бирида яшайдиган ижодкор дўстимиз таҳририятга бундай кинояли хат ёзгани ёдимда:
“Телевизорда нима балони бошлашди, бизда ҳеч ким қуданикидан келадиган тоғорага эътибор бермасди. Мана энди: “Э, шаҳарда қирқтагача тоғора юборилар эканда, нима, биз улардан каммизми?” деб тоғора санашга ўтилди...”.
Ўзимизга келайлик. Дунё тамаддунига ҳисса қўшган халқмиз. Бундай аянчли аҳволга тушиб қолаётганимизни наҳотки сезмаётган бўлсак? Битта бели бақувват, бу дунёда яшашдан мақсад нималигини англамаган бойвачча бошлайди, иккинчиси давом эттиради, учинчиси ҳавас қилади, тўртинчиси шулардан қоламанми, дейдида, қарз кўтаради. Жамоатчилик жим. Гоҳгоҳида юқоридан бир ишора бўлса, “Ҳай, сал пасайтиринглар”, дейилса, пасайтирамиз. Аммо орадан кўп ўтмай, яна аввалги ҳолга қайтамиз, ундан ошириб ҳам юборамиз. Мен эмас, бошқалар пасайтирсин, деймиз. Тўйимиз маҳаллада дувдув гап бўлишини, ҳамманинг оғзи очилиб қолишини хоҳлаймиз. Оғир пандемия кунлари ўтган ихчам тўйлар ҳар жиҳатдан намунали эди. Шунга кўника бошлагандик. Афсуски, эски “касалимиз” қўзиди, беш юз кишилик базмлар бугун оддий воқеа, ўттиз кишилик тўйлар эса кулгига қолиб, Аваз Охуннинг репертуаридан жой олди.
Тўй — тўқчилик, маъмурчилик белгиси. Тўйтомошасига қараб, у ёки бу мамлакатда элнинг турмуши, харид қуввати қандайлигини тасаввур қилиш мумкин. Одамлар оила қуриб яшашга ўрганганидан бери тўйлар такомил топиб келади. Мамлакат ривожлангани сари инсоннинг иқтисодий эҳтиёжи билан бирга маънавий орзуҳаваси ҳам ошиб боради. Бир даврнинг тўйи бошқа даврнинг тўйига ўхшамайди. Ўтган асрнинг эллигинчи йиллари қишлоғимизда яшаган Оймон кампирнинг ўғли, колхоз ҳўкизларини боқадиган Бузрукхўжа уйланганида маҳалла бу ночор оилага ёрдам қилиб, кичикроқ дастурхон тузаган, икки кишилик куёвнавкарни пиш лоқ, туршак, майиз, ёнғоқ билан сийлаган экан. Жўралар Бузрукхўжани чимилдиққа киритиб, уйуйига тарқалаётганида кутилмаган воқеа юз берибди: куёв бола дўриллаган овозда чимилдиқнинг ичидан туриб, энасини чақира бошлабди. Оймон кампир қазноқда қўниқўшнилари билан гаплашиб ўтирган экан, ўтакаси ёрилиб, чимилдиқнинг олдига келса, Бузрукхўжа: “Эна, ҳўкизларга кунжара бериб қўйинг, ўлибнетиб қолмасин тағин...”, дермиш. Қиш қаҳрли келиб, емхашак анқонинг уруғи бўлиб турганида ҳўкизбоқарнинг хаёли чимилдиқ ичидаги келинда эмас, жамоанинг очликдан сулайиб қолган ҳўкизларида бўлган экан. Бу воқеани бугун кимга ҳам айтасиз?
Тўйнинг қандай ўтиши, харажат қанча бўлишини топшириқ билан чегаралаб бўлмайди. Ҳар битта тўйхона эшиги олдига биттадан назоратчи қўйишнинг имкони йўқ. Бундан ўн йиллар аввал Маданият вазирлиги ва бир неча маданиймаърифий ташкилотлар ташаббуси билан тўйларда қандай қўшиқлар куйланиши, базм қандай бошланиб, қандай тугаши, кимлар табрик сўзи айтиши хусусида махсус низом ишлаб чиқилгани ёдимизда. Ҳеч нима ўзгаргани йўқ. Бундай кўрсатмани ҳеч ким қабул қилмади, қилмайди ҳам. Фик римизча, тўйнинг даражаси тўйчивой тоғамизнинг имконияти, маҳаллада шаклланган одобахлоқ меъёрларидан келиб чиқиб белгиланиши мақсадга мувофиқ. Ор номусли, зиёли, ибодатли оилалар фарзандларининг тўйига беҳаё, ярим яланғоч кўча “раққоса”ларини таклиф қилмайди. Ширакайф йигитчалар (шўхлиги қолмаган баъзи мўйсафидлар ҳам) базмда уларни ёшлар, болаларнинг кўз ўнгида қучоқлаб кўтаришмайди. Дунё дунё бўлганидан бери ҳеч жойда бундай шармандалик бўлган эмас. Ўзини ҳурмат қиладиган кишилар қўли узунлигини кўзкўз қилиб, мантиқсиз маросимларни ўйлаб топмайди. Тўйдан аввал хонадонни, ҳовлини бир сидра тозалаб чиқади. Чунки меҳмонлар фақат дастурхонга қарамайди. Бундан анча йил аввал хориждан келган икки ҳамкасбимизга ҳамроҳлик қилиб воҳага борганман. Меҳмонлар тарихий жойларни кўрди, кўзига ишонмай томоша қилди. Кейин уларни бир дўстимизнинг хонадонида ўтказилаётган тўйга таклиф қилдик. Ҳаммаси жойида. Иззатикром, совғасалом, таом устига таом. Қўшиқ авжида, рақслар офатижон. Тўёнанинг кети узилмайди. Қани энди, бизда ҳам одамлар бирбирига шундай меҳрибон бўлса деб ҳавас қилишди. Кейин... бир “детал” бу ҳавасларнинг ҳаммасини йўққа чиқарди. Қандай айтсам экан: базм якунида меҳмонлардан бири... ҳамма пиёда борадиган жойни сўраб қолди. Олиб бориб, кўрсатишди. Меҳмон пахта териладиган этак матосидан қилинган қўлбола пардани кўтариб, ичкарига қадам қўйдию, худди заҳарли илоннинг думини босиб олгандай сапчиб, орқага қайтди. Вақтни ўтказмай, меҳмонхонага улгуриб келдик. Афсуски, у ерда ҳам “пиёда бориладиган жой” аҳволи аввалгисидан дуруст эмас...
Миллий анъана, халқ ижоди, деган иборалар бор. Халқ бир жойда йиғилиб, “Қани, биродарлар, янги бир урфодат ўйлаб топайлик, тўйларда ижро этиладиган куйқўшиқ яратайлик”, демайди. Миллий урфодатлар йиллар, асрлар давомида шакл ланади, нене синовлар элагидан ўтади. Шундай экан, миллий урфодат яратувчи халқнинг бир вакили сифатида ҳар биримиз зиммамиздаги бу улуғ ваколатга жиддий масъулият билан ёндашишимиз керак. Шундай қилмасак, тўйларимиз тобора қалбакилашиб бораверади. Умримизнинг катта қисми тўй ташвиши билан ўтади. Бир бойвачча ўйлаб топган кўнгилхушлик эртага “миллий анъана”га айланади, илдиз отади. “Ўчоқ кўмди”, “Калла солди”, “Сочиқ ювди”, “Куёв оши”, қиз узатилган бўлса, “Ота юпатди” деган маросимлар пайдо бўлади. Водийда шундай маросимлардан бирига мени ҳам таклиф қилишган. Афсуски, “Ота юпатди” маросими “Ота қулатди”га айланиб кетди...
Ортиқча маросимлар ҳақида қаерда гап бошланмасин, кўпчилик: “Топармантутарманлар ошириб юборяпти, исроф гарчиликни бас қилайлик, бировда бор, бировда йўқ — ихчамлаштирмаса бўлмайди”, дейди. Ҳамма оёқни кўрпага, маҳаллага, элюртга қараб узатиш тарафдори. Бироқ амалий ишга келганда, бутунлай бошқача манзара. “Қани, бу ишни кимдан бошлаймиз?” дейилса, бас, кўпчилик ўзини четга олади.
Тўйларга номдор санъаткорларни таклиф қилиш бели бақувватлар учун оддий юмуш бўлиб қолди. Эл хизматида бўлиш айб эмас. Истеъдоди бор, ижро маҳорати юксак, мусиқий диди баланд кишиларгина санъаткор деган шарафли номга, мухлислар ҳурматига сазовор бўлади. Бунинг учун неча ўн йиллаб изланиш, устозлардан сабоқ олиш, унчамунча сарфхаражатни зиммага олишга тўғри келади. Битта сюжетли клипнинг харажати бугун фалон пул. Шундай экан, чин санъаткорга ҳеч ким тўйга борма, демайди, борганлари аввалги йиллардагидек қора рўйхатга тушмайди. Аммо бу “тирикчилик”да ҳам рақобат кучайиб бормоқда: тўй талашиш, қўшиқ талашиш бошланди. Озроқ фаромуш бўлсангиз, сафдан чиқасизқоласиз. Тўй базмларида гўзал қўшиқлар ижро этилса, санъаткорлар бирбирини ҳурмат қилса, шогирдлар устозларга йўл берса, бунга нима етсин?! Навбат талашиб, элюрт олдида обрўсини тўкса, бундан ёмони йўқ. Камолиддин Раҳимов, Отажон Худойшукуров, Ортиқ Отажонов, Нуриддин Ҳамроқулов, Ўлмас Саиджонов каби санъаткорлар ҳам тўйларда хизмат қилган, аммо шу чоққача уларнинг бирортаси ҳақида нордон гап эшитмаганман.
Тўй ҳақида жуда кўп ёзилади, мен ҳам анчамунча қоғоз қоралаганман. Мақолаларимдан бирини аввалига “ЗАГС мудираси ЗАГСдан ўтганми?” деб номладим. Кўп тўйларда келинкуёвнинг никоҳи висол оқшомида рўйхатга олинади. Ўз вақтида бу янги одатни қўллабқувватлаганмиз. Аммо бир тўйда Адлия вазирлиги номидан никоҳни расман қайд этган, уларга оила ва никоҳ масалаларида зарур маслаҳатлар берган ёш мудиранинг сўзларини тинглаб, кўнглимда “Бу нозик ниҳол сингилчамиз турмуш қурганми ўзи?” деган иштибоҳ пайдо бўлди. Жўн, умумий, ёдлаб олинган, тўйларда бир хил такрорланадиган ҳиссиз, қуруқ гаплар. Никоҳни қайд этиш маросимини маҳаллаларимизда умргузаронлик қилаётган, оила қурганларига эллик, олтмиш йил бўлган, увалижували, фарзандлари тарбияли, имонэътиқодли отахононахонлар иштирокида ўтказиш, уларнинг вафосадоқатини, турмуш синовларига бардошини ёшларга намуна қилиб кўрсатиш керак эмасми?!
Бугун мамлакатимиз улкан тўйхонага ўхшайди. Янгиянги замонавий бинолар, санъат, маданият ва спорт саройлари, олий ўқув юртларининг муҳташам бинолари билан бирга дабдабали, бири иккинчисига ўхшамайдиган тўйхоналар ҳам шитоб билан қурилмоқда. Тўй тадоригини кўраётган, тўйхона қураётган халққа дунё ҳавас қилади. Айниқса, бугун. Мен эса яна ният қиламан: саховатпеша тадбиркорларимиз тўйхоналар билан бирга маҳаллаларда, мавзеларда кутубхона, қироатхоналар ҳам қурса, уларни адабийбадиий, маънавийахлоқий адабиётлар, кундалик нашрлар билан тўлдирса, зўр иш бўлардида. Депутатларимиз бундай саховатли ишларни қўллабқувватлаши аниқ. Чунки маърифий бинолардан тараладиган зиё халқимизнинг буюк келажак сари йўлини янада нурафшон қилади.
Аҳмаджон Мелибоев,
журналист