Президентимизнинг жорий йил 8 июндаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ушбу хайрли ишларнинг мантиқий давоми бўлди.
Қарорга асосан, 1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари, Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга авваллари ўртача қиймати 213 минг сўмдан 282 минг сўмгачани ташкил этган бепул етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, яъни 300 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгиланди. Қўшимча тўлов ушбу фуқароларнинг пенсия ёки нафақа тури ва миқдоридан қатъи назар ҳар ойда пенсия тайинлаш масъул бўлган орган томонидан тайинланиб тўлаб борилади.
Шунингдек, 1941–1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга етказиб бериладиган зарур озиқ-овқат махсулотлари, гигиена ва кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида бир маротаба тўланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида, яъни,бугунги кун ҳолатига 4,5 млн. сўм миқдорида компенсация пули тўланиши жорий этилди.
Қўшимча тўловни молиялаштириш учун зарур маблағлар Пенсия жамғармасидан пенсия олувчилар учун – Пенсия жамғармаси маблағларидан;
Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчилар учун – давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди. Бир йилда бир марталик компенсация пул тўлови учун маблағлар – республика бюджети маблағлари ҳисобдан тўланади. Мазкур тартибларни амалга ошириш учун Давлат бюджети ва Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилиги 10 млрд сўм маблағ ажратилади.
Қўшимча тўлов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан фуқаронинг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган кексалар ёки ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Мазкур қарор ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва уруш фахрийларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган бўлиб, эндиликда улар қўшимча тўлов ва компенсация пуллари ҳисобига ўзлари хоҳлаган турдаги ва миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини, гигиена товарлари ёки кийим-кечакларни харид қилишлари мумкин бўлади.
А.КОМИЛОВ,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Шайхонтоҳур туман бўлими бўлим бошлиғи