Бу ҳақда кейинроқ батафсил тўхталамиз...

Жорий йилга мўлжалланган давлат дас турида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида оммавий спорт мусобақаларида аҳоли қамровини кенгайтириш вазифаси назарда тутилган. Унга кўра, оммавий спорт мусобақалари қамрови 12 миллион нафарга етказилади. Бунинг учун маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли, хусусан, ёшлар орасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш, оммавий спорт мусобақаларини маҳалла ёшлари, мактаб, касбий ва олий таълим ўқувчи-талабалари, давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда 31-45 ёшдаги аҳоли ўртасида ташкил қилиш каби вазифалар белгиланган.

Шу ўринда савол туғилади. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, умуман олганда, комплекс ривожлантиришга доир муҳим ҳужжат, давлат дастурида нега айнан спорт тарғиботига кенг жой ажратилган? Оддий аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этмаса ҳам ҳар бир фуқаро ўзи учун бу ишларни бажараверса бўлмайдими? Назаримда, спортни давлат дастури даражасида оммалаштиришнинг иккита муҳим сабаби бор.

Биринчиси, жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш. Агар спорт тарғиботи жадал юритилмаса, ўз ҳолига ташлаб қўйилса, аксаримиз спорт билан шуғулланишга деярли бефарқ қараймиз ёки ҳафсала қилмаймиз. Бунга ҳаётий мисоллар талайгина.

Масалан, ҳозир ортиқча вазн масаласи кўпчиликни безовта қилади. Чунки аксариятимиз спорт билан шуғулланмаймиз. Тўғри овқатланиш ҳақида эса ўйлаб ҳам кўрмай миз. Тиббиётчиларнинг айтишича, бундай ҳолатда одам ланжлик, ҳафсаласизлик кай фиятидан қутула олмайди. Шу боис, масъул идора ва ташкилотлар зиммасига мазкур вазифа юкланмоқда. Мақсад — жамиятда соғлом, комил шахслар сафини кенгайти риш, аҳоли саломатлигини таъминлаш орқа ли дори-дармонга сарфланаётган харажатла римизни тежаш.

Қадим афсоналарда қаҳрамонлар комил шахс сифатида тасвирланган. Ана шу комил ликнинг асосий сифатларидан бири ўлароқ қаҳрамон жисмоний жиҳатдан бошқалар дан устун экани кўрсатилади. Буни “Алпо миш”да ҳам, “Одиссея” ёки “Маҳобҳорат”да ҳам кўришимиз мумкин. Бу эпосларнинг қаҳрамонлари илм-маърифат билан бирга жисмоний машқларни ҳам пухта ўзлаштир ган. Уларнинг барчаси болалик чоғидаёқ бунга ўргатилган. Шунинг ўзиёқ катта дав латчиликка эга ўлкалар доим жисмоний тар бияга жиддий эътибор берганини кўрсатади. Қаҳрамонларнинг чексиз жисмоний қувват га эга эканига урғу бериш орқали оиласини, ватанини ҳимоя қилишга қодир шахснинг қиёфаси яратилган.

Тарихга боқиб, одамлар, макон ва замон турфа қиёфага кирганини, аммо ҳаёт қонун лари ўзгаришсиз қолаверишини англайсиз.

Яъни барча даврларда юрт тараққиёти ҳам жисмонан, ҳам руҳан комил шахсларга боғ лиқ эканини кўрасиз. Бугун дунё манзараси, яккаҳокимлик кайфиятидаги кучларнинг асл юзини зукко одамлар аллақачон фаҳмлаб ул гурди. Бундай вақтда жамият бирдамлиги, қўшни давлатлар билан дўстона муносабат лар ҳал қилувчи кучга эга бўлади. 

Давлат дастурида ёшлар, умуман, аҳо лини спортга кенг жалб этиш орқали мана шундай соғлом, юрт шаънини ҳимоя қила оладиган авлодни камол топтириш мақсад қилинган. Жисмонан чиниққан, соғлом та намиз эса маърифат, илм-фан сари кенг йўл очади. Ахир бежиз доноларимиз “Соғлом танда соғ ақл”, дейишмаган.

иккинчи жиҳати, спорт жамоа бўлиш ни, бирдамликни ўргатади. Ҳатто спорт нинг яккакураш турлари ҳам! Буни ортиқча таърифлаш шарт эмас. Биргина 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ва Па ралимпия ўйинларини эслашнинг ўзи кифоя. Ўшанда нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақамиз — Марказий Осиё халқлари як дил бўлиб, спортчиларимиз ютуғидан қувон дик. Бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Бирдамлик, аҳилликнинг ҳаётдаги аксини кўра олдик.

Абдуқодир Ҳусанов дунёдаги етакчи футбол жамоаларидан бирига ўтиши ҳам худди шундай кайфият берди. Мазкур жумлаларни ёзаётганимда медиа олами мизда яна бир қувончли янгилик пайдо бўлди. Халқаро “Judo Awards 2024” тан ловида Диёра Келдиёрованинг Париждаги Олимпиадада япониялик Ута Абэни енгга ни “Йил воқелиги” деб топилибди. Унинг устози Марко Шпитка эса аёллар терма жамоалари ўртасида энг яхши мураббий ютуғини қўлга киритибди.

Ли Куан Ю “Учинчи дунёдан биринчи дунёга” китобида бундай ёзади: “Агар Син гапур эришган муваффақиятни бир сўз би лан таърифлашим лозим бўлганда, бу сўзни “ишонч” деган бўлардим”.

Парижда ўтган мусобақалар ҳам, Абду қодир Ҳусановнинг натижаси ҳам жамия тимизда мана шундай ишонч кайфиятини уйғотгани рост. Такрор бўлса да айтамиз, ўтган йил ёзида Парижда бўлиб ўтган му собақалар Марказий Осиё руҳи уйғонганини кўрсатди. Абдуқодирнинг “Манчестер Сити” футбол клубига ўтиши эса буни яна бир бор тасдиқлади. Қардош халқларимиз уни олқишлади, қозоқ оқинлари спортчиларимизга атаб қўшиқ айтди. Жамиятимизда ёшлар келажаги, ўзгариш ларга ишонч янада мустаҳкамланди.

Буни ижтимоий тармоқлардаги фикрлардан ҳам кўришимиз мумкин. Биргина мисол, ёзувчи, биолог олим Бахтиёр Абдуғафур ўз саҳифасида бундай ёзади: “Абдуқодир феномени” йўлимиздаги алоҳида босқич. Олимпиадаларда бир ҳодиса кетма-кет ярқ этган эди. Бир муҳим жиҳат бор шу ерда: “катта” бўляпмиз! Ҳали Абдуқодирга ўхшаган “феномен”лар ҳар соҳада порлайди, фанда, адабиётда, иқтисодда...

Ишонинг, кўп нарсага қодирмиз. Яна ҳам “катта” бўламиз!”. 

Ана шу катта бўлиш йўлидаги битта босқич маҳаллаларда, идора ва ташкилотлар жамоаларида спортни ривожлантиришдир. Тасаввур қилинг, ҳар бир ёш оиласи, маҳалласида спорт билан доимий шуғулланса, кўчалар, туманлар кесимида спорт жамоалари шаклланса, қандай манзара пайдо бўлади? Аввало, жисмонан соғлом, сўнг руҳияти тетик — оиласи, маҳалла ва тумани, ватани шаъни учун курашадиган аҳил жамият янада мус таҳкамланади. Юқорида спортни ривожлантиришнинг икки сабаби бор эканини айтган эдик. Мана шу икки жиҳатнинг умумий қиёфаси ватанпарварликдир!

Шу боис, оммавий спорт тадбирлари деганда, фақат жисмоний соғлиқ билан чекланиб фикр билдиргим келмайди. Бу ни аждодларимиз жуда яхши фаҳмлаган. Катта сайиллар, муҳим саналар баҳонасида мусобақалар уюштирган. Болалар чиллак, ошиқ, арқон тортиш, кураш каби ўйинлар ўйнаган. Катталар улоқ ва кураш каби мусобақаларда қатнашган.

Мазкур мусобақалар сабаб жамиятдаги ўктам йигитлар сараланиб борган. Оддий одамлар ёв келганида ўша паҳлавонлар ватан ҳимояси учун олд қаторда туришини билган, ишонган. Шундан келиб чиқиб айтсак, спорт қайсидир маънода ватанпарварлик мафкураси ҳамдир. Ахир давлат дастурида спортни ривожлантириш ва жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги вазифалар бежиз изма-из ёзилмаган!

Давлат дастурида жамиятимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида қатор вазифалар белгиланган. Ҳозир мазкур вазифалар ҳақида батафсил тўхталишдан йироқмиз. Лекин жамиятнинг стратегик ғоя ва мақсадларига мос миллий қадриятларни кенг оммалаштириш деган қисми ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Зеро, мазкур жиҳатнинг юқоридаги фикрларимизга боғлиқлиги бор.

Масалан, кўзланган мақсадга эришиш учун учта муҳим вазифа белгиланган. Шулардан бири янги миллий руҳиятни ш акллантириш ва жамият бирдамлигини таъминлаш мақсадида волонтёрлик ҳаракатларини ташкил қилишдир.

Миллий руҳиятни шакллантириш, жамият бирдамлиги юксак марра дегани. Қайсидир ўлкани эгаллаш учун, аввало, у ерда ички низоларни кучайтириш керак, деган қараш бор. Мазкур мақсад эса ана шундай хатарга қарши туришда қўл келади. Келинг, буни кенгроқ таҳлил қилсак.

Волонтёрлик кўнгиллилар ҳаракати дегани. Мазкур вазифада жамиятда эзгулик истовчилар, бошқаларга беғараз ёрдам берадиган, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирокчилар сафини кенгайтириш назарда тутилмоқда. Бу эса ўз-ўзидан жамиятда ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳини юксалтиради.

Дейлик, ҳеч кими йўқ нуронийга қўшни ёшлар қарашиб турса, унинг ҳолидан хабар олиб, оғирини енгил қилса, ўша кўнгилли йигит-қизларни маҳаллада ҳамма бирдан ҳурмат қила бошлайди. Ёки ўтган йили ижтимоий тармоқларда светофор ишламай турган чорраҳаларда йўлни тартибга солаётган ёшлар ҳақида бир қанча лавҳалар тарқалди. Ўшанда уларни барча бирдек олқишлади. Мана шу каби жиҳатлар сабаб волонтёрлик жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат туйғусини кучайтиради. Бу ҳам юқорида спорт мисолида айтганимиз каби ватанпарварликни мустаҳкамлайди.  

Қувонарлиси, ҳозир ёшлар орасида волонтёрлик сезиларли даражада кенгаймоқда. Масалан, кўнгилли ёшлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўчатлар экишда мунтазам иштирок этяпти. Соғлиғида муаммоси бор кексалар ва ёшларга мадад берадиган бир қанча волонтёрлик гуруҳлари ташкил этилган. Давлат дастури билан ушбу фаолиятни янада кенгайтириш назарда тутилмоқда. Буни жамиятда бошқаларга беғараз яхшилик қилишни кўпроқ тарғиб этишга қаратилган эътибор деб қабул қилишимиз керак. Мамлакатимизда волонтёрлик фаолияти кўпроқ оммалашса, худди спортдаги каби одамлар орасида муаммони ҳал қилишда жамоа бўлиб ҳаракат қилиш кўникмаси ошиб боради.

Масалан, Баҳодир Искандаров деган юртдошимиз Японияда истиқомат қилади. У доим ижтимоий тармоқлар орқали японияликларнинг яхши ва ёмон жиҳатларини ёритиб боради. Баҳодирнинг айтишича, кунчиқар юртда пенсиядаги кексалар волонтёрлик қилади.

Яъни ҳар куни икки маҳал, ўқувчилар мактабга кетаётган ва келаётганда уларни йўллардан ўтказиб қўяди.

Кечирасизу, биз пиёдалар йўлагидан ўтаётган ўқувчини машинада уриб кетган ҳайдовчини айблашдан

нарига ўтмаймиз. Ҳеч шубҳасиз, ҳайдовчи айбдор. Аммо ўша ҳолат бўлмаслиги учун ўзимиз нима қилдик, деган саволга жавоб излашимиз керак.

Шундагина том маънода муаммоларга ечим топамиз. Булар жуда кичик иш бўлиб кўринади, аммо айнан ўша кичик ҳолатлар бутун жамият ҳаётини ҳал қилишга қодир.

Яна бир мисол, шу кунларда 2024 йил давомида мамлакатимиз бўйича 103 хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушгани маълум қилинди. Тўғри, бу кўрсаткич ўтган йилдагидан камайган. Демак, жамиятда ёлғон чақириқнинг оқибатини тушуниб етаётганлар сафи кенгаймоқда. Аммо битта ҳам ёлғон чақириқ бўлмаслиги шарт. Негаки ўша ёлғон чақириқ оқибатида тез ёрдам ҳақиқатан ёрдамга муҳтож шахсга вақтида етиб бора олмаслиги мумкин. Бу эса унинг атрофидаги ўнлаб одамлар қалбида тиббиёт соҳасига ишончни сусайтиради.

Ҳа, ҳамма гап мана шундай кичик ҳолатлар ва ишончда!

Президентимиз 29 январь куни Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида бажарилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш чоғида “Бош мақсадимиз — миллий ўзлигимизни англаш ва анг латиш”, дея таъкидлади. Бу жуда катта вазифа. Бугун янги Ўзбекистонда барча жабҳаларда халқимизга ўзликни англатишга қаратилган сиёсат юритилмоқда. Ҳатто ташқи сиёсатимиздаги дўстлик, тинчлик ва эзгуликни тарғиб этиш орқали дунё халқларига ҳам умуминсоний туйғуларни тарғиб этаётганимизни кўриш мумкин. Бизга арзимасдек кўринган, оммавий спорт ёки кўнгиллилар сафини кенгайтиришга қаратилган ишлар замирида ҳам ана шундай катта ҳаётий ҳақиқат мужассам.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза, халқимизда инсофинг борми, деган сўз жуда қаттиқ ҳақорат сифатида қабул қилинарди. Чунки инсофсиз одамдан ҳар қандай ёмонлик чиқиши мумкинлигини тушуниш, тахмин қилиш қийин эмас. Одамлар ёмонотлиқ бўлишдан қаттиқ қўрқарди. Бугун ўзлигимизни англамоқчи эканмиз, “инсоф” сўзига мана шундай муносабатни қайтаришимиз керак бўлади.

Яқинда дўстларимдан бири куйиниб бундай деди: “Ҳар куни ишга автобусда қатнайман. Биласиз, ҳайдовчилар нақд пул олмаяпти. Ҳар ким ўзидан билиб онлайн тўлов қилиши керак. Кузатаман, айримлар индамасдан тушиб кетяпти, инсофсизлар”. Бу ҳолатда аслида биз ўзимизга зиён қилаётганимизни билмаймиз. Чунки ўша тўловларимиз орқали йўловчилар сони автоматлаштирилган тизим орқали ҳисоб-китоб қилинади. Шу ҳисобдан келиб чиқиб, автобусларнинг келиш оралиғи белгиланади. Қолаверса, ушбу маблағ жамоат транспорти ривожланишига ҳисса бўлиб қўшилади.

Бундай ҳолатлар жамиятимизнинг оғриқли нуқтасидир. Жадид аждодимиз Абдулҳамид Чўлпон “Миллатни уйғотиш — уйғонганларнинг вазифаси”, деган эди. Бунинг учун, аввало, уйғонганлар кўнгилли бўлишни билиши керак. Яъни уйғоқ фикр билан оқ-қорани фарқлашнинг ўзи етарли эмас. Айни пайтда билганларимизни жамият да, ён-атрофимиздагиларга тарғиб этишни ўрганишимиз зарур. Яхши яшашни, мамлакатимиз тараққий этишини истар эканмиз, шунга муносиб ҳаракат қилишимиз шарт. Кўнгиллилар сафини кенгайтиришга қаратилган вазифалар ортида мана шундай юксак маррага бошлайдиган ишлар ётибди, десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Биз волонтёр деганда, фақат оғир аҳволдаги кишиларга яхшилик қилишнигина тушуниб қолмаслигимиз зарур. Автобусда йўл ҳақини тўламаган кимсалардан инсоф сўровини қилиб уялтириш ҳам, йўлни кесиб ўтаётган ўқувчининг хавфсизлигини таъминлаш ҳам аслида кўнгилли инсонларнинг иши. Буларни шакллантиришда барибир оммавий спортнинг ҳам ўз ўрни бор, назаримда.

Масалан, ҳозир қўшниларим билан ойда бир ёки икки марта саломлашаман. Шунда ҳам маҳаллада ош бўлса ёинки кўча-кўйда дуч келиб қолсак. Бошқа вақтлар ҳамма ўз ташвиши билан банд. Энди ўйланг, ҳар ҳафта дам олиш кунлари мусобақалар сабаб қўшнилар билан бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, нафақат соғлиғимиз, балки маҳалламизнинг маънавий муҳити ҳам бирдан ўзгаради. Одамларда мулоқот қилиш имкони кенгаяди. Бундай суҳбатлар ижтимоий масъулиятга сабаб бўлади. Ижтимоий масъулиятни ҳис этиш, дахлдорлик ҳисси эса тараққиётнинг ўқилдизидир.

Мақола аввалида ўғлимнинг ватанпарварликни эмас, фанатизмни танлаганини айтган эдим. Энди шу ҳақда фикрлашсак. Гап шундаки, ўғлим Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган жамоа ўзи мухлислик қиладиган “Реал Мадрид” футбол клубига қарши ўйнаши ҳақида гап очди. Ундан қайси жамоани қўллаб-қувватлашини сўрадим. Ўғлим “Реал Мадрид”га мухлислик қилишини айтди. Унинг сўзларини тинглаб, бу энди мухлислик эмас, фанатизм эканини айтдим. Ахир ватандошлик ва ватанпарварлик бир-бирига боғлиқ туйғу. Биз ҳар қандай вазиятда ҳам, аввало, юртдошимизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Шу орқали ватан шаънини юксалтиришни ўрганамиз. Бу фикрларни ўғлимга босиқлик билан тушунтиришга уриндим.

Шу тариқа ўғлим ўзбек тилининг изоҳли луғатини варақлади. Унда фанатизм бирор мафкурага кўр-кўрона эргашиш эканини, ватанпарвар эса ўз юртини севадиган ҳамда шунга муносиб иш қиладиган шахслигини билиб олди. Бу сўзларнинг маъносини билиши билан бирданига ватанпарвар бўлиб қолди, дейишдан йироқман. Аммо яна шундай танлов қаршисида қолганида жиддий ўйлаб, тўғри қарор чиқаришига ишонаман. Чунки тарбиянинг йўриғи, жамиятнинг янгиланиб, юксалиб бориши худди шундай кичик, аммо ҳал қилишга қодир ҳодисалар орқали рўй беради.

Давлат дастуридаги ҳар битта вазифа, жиҳатда бир қарашда мана шундай кичик кўринадиган, аммо янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қиладиган катта ва муҳим мақсадлар мужассам.

Боборавшан ҒОЗИДДИНОВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири