Мурожаатларга тезкор жавоб бериш учун телеграм ижтимоий тармоғида махсус  телеграм гуруҳи мунтазам ишлаб турибди.

Инспекция ташкил қилингандан буён мазкур мулоқот усули орқали солиқ тўловчиларни қизиқтирган саволларга шу куннинг ўзида мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилмоқда.

2020 йил якунига кўра, жами 4 392 та мурожаат Инспекциянинг телеграм ижтимоий тармоғидаги гуруҳи орқали келиб тушган. Шундан 2 510 таси маслаҳат ва тушунтириш беришни, 1 882 таси ҳисоботлар ва қарздорликларга боғлиқ мурожаатлар ҳисобланади.

Ҳурматли солиқ тўловчи, давлат солиқ хизмати органлари Сизнинг солиқ мажбуриятларингизни бажаришда ишончли ҳамкорингиз эканини ва мурожаатчилар билан очиқ мулоқотга ҳамиша тайёрлигини билдиришдан мамнунмиз.

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро ДСИ

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси