Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган Б.М ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мурожаатчининг маълум қилишича, телеграм мессенжеридан унга номаълум шахс ёзишиб, акасининг рафиқаси ҳамда қизини дастур орқали сохта ишланган фотосуратларини ижтимоий тармоқда тарқатиб юбормаслик эвазига аввалига 400 АҚШ доллари талаб қилган. Бироз вақт ўтгач, яна 200 АҚШ доллари сўраган,

Талаб қилинган пуллар берилган бўлсада, ҳалигача ижтимоий тармоқларда жиянининг номидаги сохта аккаунт ўчирилмаган. Оқибатда акасининг хонадонида турли кўнгилсиз воқеалар юз бермоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу товламачилик билан пулларни қўлга киритган шахс Тошкент  вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи 2000 йилда туғилган М.З. экани аниқланди.

Тергов давомида М.З. "Одноклассники" ижтимоий тармоғида сохта аккаунт яратиб, фотосуратларни қўлга киритгани, шундан сўнг ушбу фотосуратларни компьютер дастурлари орқали ўзгартириб, уларни тарқатиб юбормаслик эвазига пул талаб қилганини тан олди. 

М.З.га нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилган.