Шу муносабат билан Халқ банки ахборот хизмати вазиятга ойдинлик киритди:
Қарорга мувофиқ, бир марталик моддий ёрдам пуллари фақатгина ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларни парваришлаш нафақасини олувчиларга берилади.
Банк филиаллари олдида тўпланишга ҳожат йўқ. Моддий ёрдам пуллари белгиланган графикка кўра ҳудудларда тарқатилади ёки пластик карталарга тушириб берилади.