Бу ҳақда “UZBEKISTAN AIRPORTS” хабар берди.

“Flynas” ва “Qeshm Air” авиакомпаниялари Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди.

Бугун, 2 октябрь куни қуйидаги рейслар бекор қилинди:

— “Flynas” авиакомпаниясининг КНE633/634 Жидда – Тошкент – ​​Жидда ва КНE651/652 Жидда – Наманган – Жидда йўналишида;

— “Qeshm Air” авиакомпаниясининг ҚСМ2143/2142 Теҳрон – Тошкент Теҳрон йўналишида.