Беларусь Олий лигасининг навбатдаги турида “Энергетик-БГУ” ўз майдонида “Неман” билан учрашди ва 2:1 ҳисобида ғолиб чиқди
Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, учрашувда “Энергетик-БГУ” сафида тўп сурган ҳамюртларимиз Бобур Абдихолиқов ва Абдуқодир Ҳусанов биттадан гол киритиб, жамоаси ғалабасини таъминлади. Ушбу ютуқдан сўнг, “Энергетик-БГУ” очколари сонини 41тага етказиб, ҳозирча 1-ўринга кўтарилди. “Шахтёр” ва БАТЭ ҳисобида 40 тадан очко бор.
Қувонарли томони, Бобур чемпионатда 20 та гол киритиб, тўпурарлар баҳсида яққол етакчилик қилмоқда.