Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Шундан сўнг депутатлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Шерзод Ҳидоятов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.