Ўтказилган тадбирларда, январь-февраль ойлари давомида республика бўйича 546 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 15 миллион 532 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бунинг натижасида газ таъминоти корхоналари манфаатларига 13 миллиард 770 миллион сўмни сўм зарар етказилган.
Ушбу миқдардаги табиий газ 1 миллион хонадонинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг кўпи Хоразм, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида аниқланган.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган, дея Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.