Франциянинг велоспорт бўйича “Team Culture Velo u19”  клуби икки нафар иқтидорли велопойгачимиз, велоспорт бўйича мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси аъзолари Самандар Султонов ва Давир Абдураҳмоновни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Клуб таклифига биноан ёшлармиз Францияга етиб боришди.

“Team Culture Velo u19”  клуби жойлашган Тулуза шаҳрида улар сўнгги текширувлардан ўтгач  янги жамоаларида машғулотларни бошлайди ва Тожикистонда ташкил этиладиган шосседа пойга бўйича Осиё чемпионатига қадар ўша ерда машғулотлар олиб боради. Қитъа чемпионатида муваффақиятли қатнашишса, улар билан шартнома муддати узайтирилади.