Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 04.03.2016 йилдаги суд буйруғига асосан, Қўшкўпир туманининг Ғазовот қишлоғида яшовчи қарздор С.К.дан ундирувчи К.У. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган. 

Бироқ, фуқаро С.К. ўз фарзанди учун алимент пулларини тўламасдан, яшириниб юрганлиги сабабли, Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими томонидан унга нисбатан 2020 йил 19 февраль кунидан қидирув эълон қилинган.

Икки йилдан ортиқ муддатда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор С.К. топилиб, алиментдан бўлган 52 млн. сўм қарздорлиги ундириб берилди.