Кеча Ўзбекистон ёшлар жамоаси Мьянмага қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда зафар қучди – 3:0. Ўсмирларимиз биринчи турда мальдивлик тенгдошларини 7:0 ҳисобида енгишган эди.
Шу тариқа, вакилларимиз икки ўйинда 6 очко жамғаришди.
Мусобақада ўзбекситонликлардан ташқари Саудия Арабистони, Хитой, Мьянма ва малдивлик ўсмирлари ҳам иштирок этмоқда.
Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоа Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади.
Осиё чемпионати 2023 йилда Ўзбекистонда ташкил этилади. Шу сабабли, Ўзбекистон U20 жамоаси саралаш ўйинлари қандай натижа билан тугашидан қатъи назар, мезбон сифатида чемпионатда қатнашади.