Қайд этилишича, ноябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи 3,9 фоизга ошди (июл ойида – 2,5 фоиз, август ойида – 0,5 фоиз, сентябр ойида – 1,1 фоиз, октябр ойида – 2,3 фоиз).

Иккиламчи уй-жой нархларининг энг сезиларли ўсиши Тошкент (22,9 фоиз), Навоий (22 фоиз) вилоятлар ва Тошкент шаҳрида (22,7 фоиз) кузатилди.

Пойтахтда иккиламчи уй-жой бозоридаги нарх бир ой ичида 2,4 фоизга қимматлашди (июл ойида – 2,4 фоиз, август ойида – 1,4 фоиз, сентябр ойида – 1,7 фоиз, октябр ойида – 4,6 фоиз).

Нархларнинг энг юқори ўсиши пойтахтнинг Бектемир (12 фоиз), Миробод (5 фоиз) ва Юнусобод (4 фоиз) туманларида қайд этилди.