Ҳукумат қарори билан 10 июлдан 10 августгача иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.

Бунда абитуриентлар my.edu.uz электрон тизим орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Бунда номзодлар платформада:

ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;

диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;

ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Қабул тартиби (кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари) ҳар йили 1 июлгача ОТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Қабул натижалари эса ҳар йили 30 августгача ОТМ томонидан эълон қилинади.

Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш 2-курсдан бошланади. Бунда ўқиш давомийлиги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгиланади. Яъни, бакалавриат 4 йил бўлса, иккинчи мутахассислик – 3 йил.

Низом олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.