Анжуман давомида жорий йилда илк маротаба олий таълим муассасалари филиаллари рейтинги эълон қилинди.
Рейтинг натижаларига кўра, юқори ўринларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиали, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали эгаллади.
Сўнгги ўринларда Тошкент кимё технологиялари институти Янгиер филиали, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали, Тошкент давлат педагогик университети Термиз филиали, Тошкент давлат педагогик университети Шахрисабз филиали, Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали қайд этилди.