Қурилиш ишларида сарф харажатларни қисқартириш ва бошқармада мавжуд моддий-техник ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида нефтни бирламчи тайёрлаш қурилмасини қуриш учун зарур бўлган аппаратлар, қувур ва арматуралар бошқарманинг ички имконидан келиб чиққан ҳолда ажратилди.
Қурилмани қуриш натижасида "Илланли" конидаги 2- ва 3- сонли қудуқлар ўзлаштирилди. Айни вақтда нефтни бирламчи тайёрлаш қурилмасидан кунида 15 тонна нефть хомашёси тайёрланиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига етказиб берилмоқда.
Қурилиш монтаж ишлари "Муборак нефть газ қурувчи" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди.
Бу каби янги лойиҳаларни бажарилиши эвазига нефть қазиб чиқаришни оширилиши Республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати