Семинар ишида материалшунослик соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув жараёнини халқаро илмий янгиликлар билан бойитиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро семинарда хориж олимларининг материалшунослик ва машинасозлик соҳасида илмий изланиш ва ютуқлари билан танишиш, тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш борасида фикр алмашилди.
Семинар-тренингда иштирокчи олий таълим муассасалари олимлари ҳамда Шринагар миллий технология институти илмий-тадқиқотлар маркази директори, профессор Муҳаммад Фароқ Вани маъруза қилди.
Семинар якунида Шринагар миллий технология институтининг илмий лабораторияларида транспорт тизимининг машинасозлик ва материалшунослик соҳаларидаги илмий тадқиқот натижаларини синовдан ўтказиш, ёш мутахассисларни малака оширишга юбориш ҳамда ҳамкорликда ўқув дарсликлар тайёрлаш масалалари келишиб олинди.
Онлайн Халқаро илмий семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожлантириш вазирлиги томонидан молиялаштирилган Ҳиндистон-Ўзбекистон қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Дилшод Раҳматов,
Тошкент давлат транспорт университети матбуот котиби