Университетнинг Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти давлат муассасаси томонидан ўтказилган тадбир чехияликлар, польшаликларнинг чиқишлари билан бошланди.

Ялпи мажлисда “Гидрогеология йўналиши аспектлари: ютуқлар, муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари”, “Муҳандислик геологияси йўналиши аспектлари: мухандис-геологик жараёнларни баҳолаш ва уларни юқори технологик ускуналар ва усуллар асосида башоратлаш” каби шўъбаларда 150 дан ортиқ маъруза ва бошқа чиқишлар тақдим этилди.

Конференцияда республикамиздаги вазирлик, қўмиталар, олий ўқув юртлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари қатнашдилар. Энг қувонарлиси, ёшлар ҳам ўзларининг тадқиқотлари билан иштирок этишди.

Конференция материалларининг чоп этилиб тарқатилганлиги мутахассислар билан фикр алмашишга ва долзарб вазифаларни белгилашга янада кенг имкониятлар яратади.

Ҳасан Абдуназаров