Америкалик тадбиркор Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтган 74-Халқаро астронавтика конгрессининг сессиясида масофадан туриб иштирок этди. “Уч-тўрт йил. Ўйлайманки, яқин тўрт йил ичида Марс юзасига экипажсиз синов қўнишни амалга оширамиз”, — деб жавоб берди Маск тегишли саволга.

Унинг сўзларига кўра, Қизил сайёрада автоном ишлайдиган база яратиш зарур, бунинг учун у ерга ускуналар ва ресурслар билан миллионлаб тонна юк жўнатиш керак бўлади, деб хабар беради lenta.ru.