АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси (SEC) маълумотлар базасига жойлаштирилган ҳужжатларга кўра, тадбиркор ўтган ҳафта Twitterни сотиб олгач, директорлар кенгашини ишдан бўшатиб, компаниянинг ягона раҳбари бўлди. “Бу вақтинчалик”, деб ёзган Маск Twitterда, аммо бу ҳолат қанча давом этишига аниқлик киритмаган.

27-октябр куни Маск Twitterни сотиб олиш бўйича битимни ёпди. Ижтиомий тармоқнинг янги эгаси фойдаланувчиларни доимий равишда блокировка қилиш амалиётини бекор қилиши кутилмоқда. Тадбиркор Twitter модерацияси масаласини ўрганадиган махсус кенгаш тузаётганини маълум қилди.