Иммунитет тизими – бу соғлигимизга таҳдид соладиган ташқи таъсирлардан ҳимоя қиладиган органлар, тўқималар ва ҳужайралар тўпламидир.
Совуқ қўллар
Оёқ-қўлларда совуқлик ҳисси турли сабабларга кўра пайдо бўлиши мумкин. Масалан, чекиш периферик қон томирларининг спазмини келтириб чиқаради. Aммо тўғридан-тўғри ёки билвосита иммунитет ҳолати билан боғлиқлик ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.
Тахминан 2 ҳафта давом этадиган ич қотиши ёки ич кетиши.
Ичак иммунитет тизими билан боғлиқ. Шунинг учун узоқ вақт ич кетиши ёки ич қотиши огоҳлантириши ҳисобланади.
Доимий заифлик ва чарчоқ.
Aгар сиз мунтазам равишда туни билан ухлаганингиздан кейин ҳам чарчоқни ҳис қилсангиз, бу сизнинг иммунитет тизимингиз доимий стресс остида эканлигидан далолат бериши мумкин.
Тери.
Терининг ташқи кўриниши иммунитет тизими сифатини акс эттириши мумкин. Қичишиш, тошма ва доимий яллиғланиш эътиборни талаб қилади.
Бироз кўтарилган ҳарорат.
Aгар сизда доимий ҳарорат 37 ° C бўлса, эҳтимол танада қандайдир аутоиммун касаллик пайдо бўлиши мумкин.