10 ноябрдан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги импорт қилинган АИ-95 нархи 6600 сўмдан 6300 сўмга арзонлаштирилади.

“Бизни корхона бозор муносабатларига тўлиқ амал қилиб боради маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам албатта камайтирилади. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади”, – дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @ao_uzbekneftegaz ва @UNGPetroBot телеграм каналлари орқали олишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати