Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Жума филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда қуйидагилар маълум бўлди.
Фуқаро А.Н. онаси номига “M.B.” оилавий корхонасини ташкил этиб, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини олиш мақсадида 400 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришади.
У харид қилган ускуналарни нақд пулга сотиб юбориш йўли билан кредит маблағини талон-торож қилган.
Банк филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари К.Н. эса унинг кредит гаров таъминотига қўйган автотранспорт воситасини тақиқдан чиқариб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.