Деҳли — Тошкент — Деҳли йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи рейси 2023 йил 6 сентябрга белгиланган. Рейслар шинам Airbus A320 вa A321 самолётларида ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
"IndiGo" — бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.