15 кишининг ҳалок бўлгани ва 19 кишининг бедарак йўқолгани маълум қилинди.

Индонезия Миллий қидирув ва қутқарув агентлиги маълумотларига кўра, паром бортида 40 нафар йўловчи бўлган, атиги олти нафари тирик қолган, 19 нафар йўловчи ҳақида маълумотлар йўқ.

Қайд этилишича, кема одамларни Жануби-Шарқий Сулавеси пойтахти Кендаридан тахминан 200 километр жанубдаги Муна оролига – бор-йўғи бир километр масофага ҳаракатланган. Мавасанка кўрфазининг иккала томонидаги иккита кичик шаҳарча орасидаги саёҳат атиги 20 дақиқа давом этиши керак эди. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум, деб хабар беради korrespondent.net.